Меню

Айолларни цистит касаллигини даволаш

Даволашдан олдин сабабини ўрганинг

Цистит — урологик муаммо, аммо кўпинча гинекологияга оид ўзгаришлар туфайли пайдо бўлади. Шунинг учун циститга шубҳа туғилганида аёллар шифокорига мурожаат қилиш керак.

Қовуқнинг шиллиқ қаватининг яллиғланиши — аёллар орасида энг кўп тарқалган касалликларнинг бири. Айримларда у нисбатан енгил кечади ва асоратларсиз даволанади, баъзиларда эса йилдан-йилга зўрайиб бради.

Нима сабаб бўлади?

Одатда шиллиқ қават инфекция туфайли яллиғланади. Кўп ҳолларда шартли-патоген микрофлора: ичак таёқчаси, стрептококклар, стафилококклар сабаб бўлади. Камдан-кам ҳолларда циститни уреаплазма каби жинсий инфекциялар келтириб чиқариши мумкин.

Аёлларда пешоб йўли анча қисқа ва кенг бўлганлиги учун микроорганизмларнинг у орқали қовуққа ўтиши осон кечади. Кўпинча улар пешоб йўлига қиндан ўтади. Агар аёлда колпит (қиннинг инфекцион яллиғланиши) ёки вагинал микрофлора бузилган бўлса, цистит ривожланиши хавфи юқори бўлади.

Зўрайишининг сабаби

Циститнинг зўрайишининг асосий сабаби — иммунитетнинг заифлашиши. Шу сабаб жинсий йўллардаги инфекция фаол кўпая бошлайди ва пешоб йўли орқали қовуққа ўтади ва унинг шиллиқ қаватининг яллиғланиши бошланади. Иммунитет эса нафақат совқотишдан, балки қаттиқ зиқлик, чарчаш, ҳомиладорлик ёки климакс давридаги гормонал ўзгаришлар туфайли ҳам тушиши мумкин.

Циститнинг белгилари

Цистит бошланишининг асосий белгиси тез-тез, аммо натижасиз ҳожатга бориш ҳисобланади. Пешоб пешоб йўли орқали санчиқ ва ачишиш билан ўтади. Унинг ранги тўқлашиб, баъзида қон аралаш бўлади. Ўткир яллиғланиш ҳолларида тана ҳароратининг кўтарилиши ҳамда қориннинг пастки қисмида кучли оғриқ кузатилади.

Агар яллиғланиш жараёни қовуқнинг сфинктерига ҳам ўтган бўлса, юқоридаги белгиларга пешобни тутолмаслик қўшилади.

Қандай даволаш керак?

Циститни даволашда асосан антибиотиклар қабул қилинади (шунингдек, қинга “яхши” бактериялар юборилади ва иммунитет мустаҳкамланади). Аммо уларни мустақил қабул қилиш мумкин эмас — дастлаб циститга айнан қандай микроорганизмлар сабаб бўлганини аниқлаш лозим, буни эса фақат врач аниқлай олади. Лекин касалликнинг аломатларини енгиллаштириш мумкин. Ҳар соатда ярим стакан илиқ газсиз сув, кўк чой ёки буйрак учун чой, ёки бўлмаса наъматак дамламасини ичинг. Қўшимча спазмолитик ёки оғриқ қолдирувчи дори ичиш мумкин. Агар пешобда қон бўлмаса, оёқларингизни буғланг ёки 15-20 дақиқа иссиқ ванна қабул қилинг (миома, варикоз каби қарши кўрсатмалар бўлмаса). Сўнг жун пайпоқ кийиб, қалин адёл ёпиб ётинг.

Кучли оғриқлар қолганидан кейин даволаниш учун албатта шифокорга мурожаат қилинг. Микроорганизмларда антибиотикка мослашиш пайдо бўлмаслиги учун шифокор буюрган дориларни тўлиқ қабул қилиш керак. Агар циститнинг сабабини тўлиқ йўқотмай, фақат аломатларини даволанса, у сурункали шаклга ўтиб, йил давомида бир неча марта зўрайиши мумкин.

Аҳволингиз сезиларли даражада енгиллашса ҳам, даволашни тўхтатмаслик керак. Охиригача даволанмаган инфекция пешоб йўллари орқали юқорига ҳаракатланиб, буйракларда яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Циститнинг тез-тез зўрайиши кейинчалик пешобни тутолмасликка олиб келади.

Олдини олиш учун

  • Шахсий тозаликка риоя қилинг, ич кийимларни тез-тез алмаштиринг.
  • Тор ич кийим кийманг, у кичик тос қисмида қон юрмаслигига олиб келади ва циститнинг ривожланиши учун яхши муҳит яратади.
  • Парҳезга амал қилинг: спиртли, газли ичимликлар, шунингдек, аччиқ, дудланган ва қовурилган таомларни истеъмол қилманг. Иммунитетни мустаҳкамлаш учун кўпроқ сабзавотлар, кўкатлар, цитрусли мевалар енг.
  • Об-ҳавога мос кийининг, ҳаддан ташқари совқотишга йўл қўйманг.

Дилором ТОҒАЕВА тайёрлади.

источник

Бу ёқимсиз хасталикни қандай бартараф этиш борасида акушер-гинеколог Фазилат Тошбаева маълумот беради.

Нега айнан биз?
Цистит кўпроқ аёлларда учрайди. Бунинг сабаби анатомик ўзига хосликда, яъни жинсий аъзоларнинг пешоб чиқариш каналига яқин жойлашганида. У ерда ўрнашадиган касаллик чақирувчи микроорганизмлар пешоб пуфагига жуда осон туша олади.

Аломатлари
• Қориннинг пастки қисми ёки белнинг пастки қисмида бирдан оғриқ туриши;
• Пешоб чиқариш вақтида санчиқ ва ачишиш;
• Тез-тез ва оғриқли пешоб чиқариш;
• Пешоб рангининг хиралиги.

Инфекция пешоб пуфагига турли йўллар билан тушиши мумкин:
• Тос аъзолари (бачадон, қин)дан;
• Пешоб чиқариш каналидан;
• Буйраклардан.

Даволаш
Циститни даволаш узоқ вақт талаб қилади. Биринчидан, пешоб таҳлилидан сўнг микробларга қарши терапия тавсия этилади. Иккинчидан, физиотерапия муолажаларини олиш лозим бўлади. Лазер жуда самарали таъсир кўрсатади. Чунки пешоб пуфаги шиллиқ қаватига ўзини тиклашида ёрдам беради. Учинчидан, кўпинча пешоб пуфагига гиалурон кислотаси киритиш яхши натижа беради. У пешоб пуфаги шиллиқ қавати қоплаб, яллиғланишнинг тарқалишига тўсқинлик қилади ва ҳимоялайди.

Олдини олиш учун 5 тавсия
1. Совуқ жойда ўтириш мумкин эмас. Об-ҳавога мос кийининг.
2. Аччиқ, маринадланган, дудланган, қовурилган маҳсулотлар ва спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ярамайди.
3. Кўпроқ суюқлик ичинг. Пешоб пуфаги яхши “ишлаши” учун кунига 2 литр сув ичинг.
4. Узоқ вақт ўтирманг. Агар ўтириб ишлашга мажбур бўлсангиз, ҳар 30 дақиқада ўрнингиздан туриб, бироз машқ қилинг.
5. Пешобни узоқ муддат мажбуран тутиб туриш мумкин эмас. Шунингдек, циститнинг олдини олиш учун ич қотишига ҳам йўл қўйманг.

Муҳим!
Циститни албатта шифокор билан бирга даволаш керак. Тўлиқ даволанилмаган цистит буйраклар хасталикларига сабаб бўлади.

Пешоб пуфагини мустаҳкамлаш учун машқлар
1. Полга ўтириб, тиззаларни букинг ва уларни қўлларингиз билан ушлаб, гавдангизни орқага-олдинги тарзида бир ётиб, бир туриб машқ қилинг.
2. Тиззалаб ўтиринг. Қўлларингизни бошингизнинг орқа қисмига қўйиб, аввал оёқларингизга нисбатан ўнг томонга, кейин чап томонга галма-галдан ўтиринг. Елкангизни тўғри тутишга ҳаракат қилинг.
3. Ёнбошлаб ётинг. Қўлларингиз танангизнинг икки четида турсин. Энди тиззаларингизни букиб, кўкрак томонга кўтаринг. Сўнг яна тўғри ётиб, яна машқни такрорланг.
4. Чалқанчасига ётганча қўлларингизни тўғри қўйинг. Энди танангизнинг тос соҳасини кўтаринг ва шу ҳолда бироз туринг. Сўнг учгача санаб, секин аввалги ҳолатингизга қайтинг.

Гиёҳлар ёрдамида даволаймиз!
• 1 ош қошиқдан қайин, арчагул, маккажўхори попугини аралаштиринг. Бу аралашмадан 1 ош қошиқ олиб, 2 стакан қайноқ сув қуйинг ва қопқоғини ёпиб, 2 соат дам беринг. Сўнг сузгичдан ўтказиб, кунига 4 марта овқатланишдан олдин ¼ стакандан ичинг.
• 2 ош қошиқ календула, 1 ош қошиқдан мойчечак ва қизилпойча (зверобой)ни аралаштиринг. Аралашмадан 2 ош қошиқ олиб, 2 стакан қайноқ сув қуйиб, қайнаш даражасига етказинг. Кейин оловдан олиб, илиқ ҳолга келгунча қолдиринг. Кунига 4-5 марта ½ стакандан истеъмол қилинг.

источник

Sistit – siydik qopining yallig‘lanishini bildiruvchi tibbiy termin. Ko‘p yillar davomida yallig‘lanishga sabab bakteriya deb qaralgan va siydik yo‘li infeksiyasi deb atalgan. Siydik qopi yallig‘lanishi og‘riqli va qo‘zg‘atuvchi kasallik, agar infeksiya buyraklarga tarqalib ketsa, bu jiddiy muammolarga olib kelishi mumkin.

Bakteriya infeksiyasidan tashqari siydik qopi yallig‘lanishida dori preparatlariga sezuvchanligi, radiatsion terapiya yoki potensiyani oshiruvchi muolajalar, uzoq muddatli katetrlash ham sabab bo‘ladi. Sistit boshqa kasalliklar natijasida ham ikkilamchi kasallik sifatida kelib chiqishi mumkin.

Foto: Shutterstock.com

Infeksion bakterial sistitda davo chorasi antibiotiklar bo‘lsa, boshqa sabab bo‘lgan sistitlarda keltirib chiqaruvchi etiologiyaga qarshi kurashish kerak.

Siydik ayiruv tizimini bir juft buyraklar, siydik nayi (ureter), siydik qopi va siydik chiqaruv kanali (urethra) dan tashkil topgan. Bularning barchasi organizmdan “chiqindilar”ni ayirish jarayonida o‘z rolini o‘ynaydi. Buyraklar bir juft bo‘lib loviyasimon shakldagi yumshoq (parenximatoz) a’zo, ular orqa bel sohasida joylashadi va qondagi “chiqindilar”ni filtrlash yo‘li bilan organizmdan chiqarib turadi. Siydik naylari (ureter) buyraklarda hosil bo‘lgan siydikni siydik qopiga o‘tkazish vazifasini bajaradi. Siydik qopida esa siydik uni tashqariga chiqarmaguncha saqlanib turadi. Siydik qopidan siydik chiqaruv kanali (urethra) orqali chiqib ketadi.

Bakterial infeksiya odatda tashqi muhitdan siydik chiqaruv kanali (urethra) orqali kirib siydik ayiruv yo‘lida ko‘payadi. Ko‘pincha sistitga sabab Esherixia coli (E. coli) bakteriyasi bo‘ladi. Bundan tashqari ayollarda jinsiy aloqa sababli ham sistit kelib chiqadi, biroq jinsiy noaktiv ayollar va siydik yo‘llari infeksiyasiga moyil ayollarda sisitit tashqi jinsiy a’zolar mikroflorasi buzilishidan ham kelib chiqadi.

Bakterialar sisitit kelib chiqishida asosiy o‘rinni egallasada infeksiyadan tashqari bir qator omillar siydik qopi yallig‘lanishiga olib kelishi mumkin. Masalan:

  • Dori preparatlar. Ko‘pchilik dorilar, ayniqsa, kimyoterapiya preparatlari sistit keltirib chiqaradi. Chunki ularning organizmdan chiqib ketishini siydik ayiruv yo‘llari ta’minlaydi.
  • Radiatsion terapiya genital sohalarda o‘tkazilsa ham sistit kelib chiqishi mumkin.
  • Uzoq muddatli katetrlash ham siydik qopi shilliq qavatini zararlashi va sistitga sabab bo‘lishi mumkin.
  • Kimyoviy moddalar ya’ni jinsiy a’zolar gigiyenas >

Ba’zi insonlar siydik qopi yallig‘lanishlariga moyil bo‘lishadi, ayniqsa ayollar. Bunga sabab esa ayol organizmining anotomik tuzilishidir. Ayollar siydik chiqaruv kanali kalta bo‘ladi, bu esa bakteriyalarning siydik qopiga kirishi uchun qulay yo‘l hisoblanadi. Siydik yo‘llari infeksiyasiga olib keluvchi xavf omillari quyidagilardir:

    Jinsiy aktivlik. Kerag >Ayol va erkaklardagi xavf omillari

  • Buyrakdagi toshlar. Hosil bo‘lgan toshlarning siydik qopiga ko‘chishi yoki qopning o‘zida tosh hosil bo‘lishi;
  • Immun tizimidagi o‘zgarishlar. OIV infeksiyasida, diabetda, o‘sma kasalliklarida siydik qopi yallig‘lanishi kuzatilib turadi.

Erkaklarda sistit kasalligi ayollarga nisbatan ancha kam uchraydi.

Sistit belgilari quyidagilar:

  • Kuchli, doimiy bo‘shashish (peshob ajratish, siyish) hissi;
  • Peshob ajratayotganda achishish;
  • Tez-tez, kam porsiyadagi peshob kelishi;
  • Siydikda qon bo‘lishi (gematuriya);
  • O‘tkir hidli siydik ajratish;
  • Chanoq sohasidagi diskomfortlar;
  • Qorinning pastki sohasida doimiy bosim sezish;
  • Tana harorati subfebril ko‘rsatkichlarda bo‘lishi (37-37,5 C).

Yosh bolalarda kunduz vaqtlarda o‘z-o‘zidan siyib qo‘yishi ham sistit alomati bo‘lishi mumkin, ammo tunda siyib qo‘yish sistit sababli bo‘lmaydi.

Agar sizda quyidagi belgilar namoyon bo‘lsa zudlik bilan shifokor huzuriga boring, chunki buyraklar ham yallig‘langan bo‘lishi mumkin:

  • Belning orqa yon sohalaridagi og‘riq;
  • Tana haroratining ko‘tarilishi;
  • Ko‘ngil aynashi va qusish.

Agar siz tez-tez kam porsiyadagi peshob ajralishi, peshobda qon bo‘lishi, peshob ajratayotganda og‘riq sezsangiz darhol shifokorga murojaat eting. Ilgari sizda sistit alomatlari kuzatilgan bo‘lsa va siz antibiotik terapiya olgan bo‘lsangiz, belgilar yana yuzaga chiqsa, shifokor boshqa sababni topishga harakat qiladi va davolaydi.

Agar sistit kasalligi davo choralari yuzaki o‘tkazilgan bo‘lsa, yoki umuman davolanmasa, og‘ir asoratlarga olib kelishi mumkin. Ular quyidagilar:

Buyraklar yallig‘lanishi. Davolanmagan sistit buyrakning o‘tkir yallig‘lanishiga sabab bo‘ladi ya’ni piyelonefritga olib keladi. Yosh bolalar va qariyalar buyrak yallig‘lanishida xavf guruhlariga kirishadi, chunki ularda kuzatiladigan simptomlar boshqa kasalliklar bilan adashtirib qo‘yiladi.

Siydikda qon bo‘lishi. Sistitda siydikda qon hujayralari paydo bo‘ladi. Ular mikroskop ostida ko‘rinadi, bu mikrogematuriya deb ataladi va u muolajalar natijasida davolanadi. Agar siydikda qonni oddiy ko‘z bilan ko‘rilsa bu makrogematuriya deyiladi, bu ko‘pincha infeksion (bakterial) sistitda kuzatiladi.

Sistitga shubha qilinganda quyidagi tekshirish usullari o‘tkaziladi:

Umumiy siydik analizi. Buning uchun siydik tekshirilib, unda bakteriya bor yo‘qligi yoki yiring borligi, agar bo‘lsa uning tarkibi o‘rganiladi. Qon hujayralarini topilishi ham sistit alomatidir.

Sistoskopiya. Sistoskop yordamida siydik chiqarish kanali orqali siydik qopingizga kirilib, undagi o‘zgarishlar kuzatiladi. Bu diagnoz usuli eng ishonchli hisoblanadi. Chunki unda to‘g‘ridan to‘g‘ri kamera orqali siydik qopi shilliq qavati ko‘riladi. Bundan tashqari sistoskop yordami shifokor namuna (biopsiya) ham olsa bo‘ladi.

Rentgenografiya. Ko‘pincha roentgen tekshiruvi noinfeksion sistitga gumon qilinganda o‘tkaziladi. Bunda contrast modda yuborilib siydik qopi butunligicha ko‘riladi.

UTT (UZI) siydik qopi ning holatini aniq ko‘rsatib beruvchi tekshirish usuli.

Infeksiya (bakteriya) sabab bo‘lgan sistitlar odatda antibiotiklar qabul qilish bilan davolanadi. Ammo noinfeksion sistitlar esa ularni keltirib chiqaruvchi sababga qarab davo chorasi qo‘llaniladi.

Bakterial sistit. Birlamchi sistitda belgilar yaqqol namoyon bo‘ladi. Bunda shifokor tavsiya qilgan antibiotiklarni bir davo kursi qabul qilganda infeksiyadan butunlay qutulishga erishish mumkin.

Qaytalangan sistitda davolovchi shifokor antibiotik davo kursini uzaytirishi yoki boshqa turdagi antibiotikni tavsiya qilishi mumkin. Sistit qaytalagani uchun urolog va nefrolog ko‘rigi bakteriyalarga nima uchun moyil ekanligini aniqlab beradi.

Menopauza davridagi ayollar sistitga beriluvchan bo‘lishadi. Shuning uchun ular doimo ginekolog, urolog ko‘rigida bo‘lib turishlari lozim.

Noinfeksion sistitlar ularning etiologik sababini yo‘q qilish bilan davolanadi. Agar dori preparatlariga sezuvchanlik, allergik holatlar sababli sistit kelib chiqsa, ularni qabul qilishni to‘xtatish kerak.

Sistit og‘riqli va noqulaylik hissini chaqiruvchi kasallik, lekin uy sharoitida uning belgilarini kamaytirish mumkin:

  • Qorin pastki sohasiga issiq (iliq) narsa qo‘yish siydik qopini tinchlantiradi va og‘riq hissini kamaytirib, diskomfortdan qutulishingizga yordam beradi;
  • Kofe, alkogol,gazli ichimliklar, sitrus mevalar >Sistitni oldini olish
  • Ko‘p suyuqlik ichish organizmni tozalab turishi tufayli sistit va boshqa yallig‘lanishlarni oldini olish mumkin;
  • Peshob ajratish hissi paydo bo‘ldimi darhol hojatxonaga boring va bo‘shashing;
  • Jinsiy a’zolar atrofini doimo toza-ozoda saqlang;
  • Shaxsiy gigiyena qoidalariga rioya etish: ichki kiyimlar, prokladkalar, tamponlardan foydalanganda e’tibor qaratish. Bolalarda nam salfetkalardan ko‘ra oddiy suv yoki suv bilan namlangan yumshoq sochiqdan foydalanish tavsiya etiladi.

Foydali maqolalar:

Telegramdagi rasmiy kanalimizga a’zo bo‘ling!

источник

Цистит ёхуд «чахмазак»

Цистит ёки халк ичида «чахмазак» номи билан машхур булган касаллик хакида озгина маълумот бериб утмокчиман. Цистит (грекча «kystis» — ковук ва «+itis» — яллигланиш) бу ковук деворини яллигланиш касаллиги булиб, купрок ковукнинг ички шиллик кавати зарарланади.

Цистит аёлларда энг куп таркалган урологик касаллик хисобланади. Россияда хар йили 26-36 миллион холат кайд этилади(Лоран О.Б., 1999). Цистит инсон ёшига, жинсига ва хаёт тарзига караб турли микдорда учраши аникланган.

1-15 ёшли кизларда 4%ни ва шу ёшдаги болаларда 0,5% ни яъни хар 100 та киздан 4 тасида ва хар 200 боладан 1 тасида бу касаллик учрайди.

20-40 ёшдаги аёлларда 25-35%ни ташкил килса, шу ёшдаги эркакларда эса 1 % атрофини ташкил килади.

65 ёшлар атрофида эса иккала жинс ваклларида 40-35% ни ташкил этади.

Бу маколада асосан аёллардаги циститга купрок эътибор бераман.

Кискача ковук анатомияси ва физиологияси хакида.

Ковук буш, мушакдан тузилган орган булиб, сийдик туплаш ва сийдик чикариш вазифасини бажаради. Унда учта тешик бор: 2 та сийдик найини тешиги ва 1 та сийдик чикарув каналини тешиги. У кичик тосда жойлашган. Унинг хажми 250-500 мл атрофида булади. Девори 3 каватдан иборат: ички – шиллик, урта – мушак ва ташки – адвентиция. Аёллар сийдик чикарув канали киска ва кенг булади. Узунлиги 3,5-4 см. Ташки канал диаметри 3-9 мм атрофида булади. Аёлларда сийдик найининг орка томонида кин ва тугри ичак жойлашган.

Касаллик сабаби

Касаллик сабаблари жуда куп:

Инфекция (ичак таёкча, стафилококк, клебсиелла, протеус ва б.)

Энг куп касалликни микроблар чакиради ва бу микроблар ичида асосий уринни грамм манфий микроблар ( асосан ичак таёкчаси) эгаллайди. Ичак таёкчаси касалликнинг 70-95% ида кузгатувчи эканлиги аникланган.

Касаллликнинг ривожланиш механизми.

Касаллик ривожланишида жуда куп омиллар керак булади. Шулардан бири касаллик чакирувчи (патоген) микроблар. Лекин микроб булгани билан доим хам касаллик ривожланавермайди. Бунда ковук химоя тизимларини катта роли бор. Ковукнинг узини-узи химоя тизимлари:

Сийдик чикарув канали ичида ёки атрофида Скин безлари мавжуд. Бу безлар ишлаб чикарган суюклик таркибида махаллий химоя омили – иммуноглобулин А булади. Бу модда микробларни ураб олиб, ковук ичига киришини тухтатади ва шиллик каватга ёпишишини камайтиради. Бу без жинсий балогатга етиш даврида тулик ривожланади ва хомиладорликда фаолияти кучаяди.

Ковук шиллик кавати хужайралари (уротелий) узидан яна бир химоя омили мукополисахарид (гликозоаминогликан) ишлаб чикаради. Бу модда хам микробларни ковук деворига ёпишишини тухтатади ва сийдик билан чикиб кетишини таъминлайди. Бу ковукнинг асосий химоя катлами булиб, гликокаликс деб аталади. Бу модда ишлаб чикарилишини аёллик гормонлари эстероген ва прогестерон бошкаради. Дори моддалардан гепарин бу моддани ишлаб чикаришини кучайтиради.

Ковук шиллик каватини фагоцитар активлиги яъни махаллий иммун тизим хужайраларини патоген микробларини улдириши.

Гидродинамик химоя – сийдик юкори тезлик билан микробларни «ювиб» тушиб кетиши.

Тунда сийдикни концентирланиши(куйиклашиши) – буни окибатида сийдик осморярлиги ошиб, микроб ичидаги суюк кисмини суради ва микроб халок булади

Ковук шиллик каватини кучиши – танадаги бошка копловчи тукималар каби ковук ички девор хужайралари (уротелий) хам вакти – вакти билан кучиб тушади ва узида ёпишган микробларни олиб тушиб кетади

Сийдик таркибидаги баъзи антибактериал моддалар – бевосита микробни улдиради.

Юкоридаги химоя омиллари бузилишига олиб келувчи холатларда купрок касаллик ривожланади. Касаллик ривожланишига имконият яратадиган вазиятлар:

Умумий ва махаллий иммунитетни пасайишига олиб келувчи холатлар (аёллар гормонлари билан даволаниш, кандли диабет, гипотериоз каби эндокрин касалликлар, узок вакт антибиотик ичиш, камконлик, узок вакт цитостатиклар(усмага карши дорилар) билан даволаниш, совук котиш ва б.)

Ковукдаги органик узгаришлар ва фаолиятини бузилиши. Буни хисобига ковукдаги сийдик тулик бушамайди ва микроб билан зарарланган сийдик чикиб кетмайди. Окибатида микроб ковук ичидан йуколмай касаллик сурункали шаклга утади.

Ковук ичига инструментар аралашувлар(цистоскопия, ковукни катетеризацияси)

Фаол жинсий хаёт кечириш, жинсий хаёт гигиенасига амал килмаслик

Микробни ковукка кириш йуллари:

Юкорига кутарилувчи йул – микроб оралиг ва орка пешоб сохаларидан сийдик чикарув канал оркали кутарилиши

Пастга тушувчи йул – буйракдан пастга тушиши

Лимфоген – ёнбош органлар оркали

Бевосита атроф тукималардан ковук девори оркали – бу холат операция вактида ковук девори зарарланиши окибатида окма яра сифатида намоён булади.

Энг куп учрайдиган йули бу юкорига кутарилувчи йул хисобланади.

Касаллик белгилари

Уткир цистит одатда бирор кузгатувчи омил таъсиридан сунг (совук котиш, инфекцион касалликдан сунг, жинсий алока, травма ва б.) бирданига бошланади. Беморда куйидаги шикоятлар булиши мумкин:

Доимий сийдик кисташ холати

Ковук ва оралик сохада димий огрик

Сийиш вактида огрик ва ачишиш

Сийдик охирида кон келиши

Колдик сийдик колиш хисси

Кечкурун тез-тез сийгани чикиш

Сийгани бирданига кистов булиш ва баъзан улгурмай колиш

Баъзан болаларда уткир циститда уткир сийдик тутилиши кузатилиши мумкин

Буни текширишда асосан сийдик тахлили килинилади. Сийдик тахлилида лейкоцитурия (лейкоцитлар сонини куп булиши)аникланади. Керак булса бошка текширув усуллари: сийдикни экиш, цистоскопия, рентген текшируви кабиларни факат мутахасис шифокор тавсия этади.

Касалликка жуда куп кайталаниш характерли. Бунга куйидаги омиллар сабаб булади:

Аёл организмини узига хослиги(сийдик чикарув каналини)

Грамм манфий микробларни тукимага ёпишиш хусусияти юкорилиги

Жинсий аъзолар касалликлари

Сийдик канали ташки тешиги аномалиялари

Жинсий хаёт тарзи (эрта бошлаш, норегуляр ва куп партнёрга эга булиш)

Жинсий йуллар оркали юкадиган касаллик мавжудлиги(сузак, трихомониаз ва захм каби)

Даволанишни охиригача олиб бормаслик

Кайта айни уша инфекцияни юкиши(ичак таёкча)

Жинсий хаёт ва бошка шахсий гигена коидаларига амал килмаслик

Антибиотикларни назоратсиз, уз холича ва пала-партиш истеъмол килиш

Тасдикланмаган ва ноодатий усуллар билан нотугри даволаниш

Даволаш усуллари

2.Яллигланишга карши дорилар

3.Сийдик харакатига органик ва функционал халакит бериб турган бузилишларни даволаш

4.Жинсий ва гигиеник омилларни коррекция килиш

6.Сийдик рН ини узгартирувчи терапия

7.Диета ва ичиш режимига амал килиш, фитотерапия, физиотерапия ва б.

Даволашни факат мутахасис шифокор диагноз куйиб, сунг амалга оширади.

Касалликни олдини олиш

Сийдик йуллари шиллик каватини таъсирловчи овкатлардан пархез килиш (тузланган, турли овкат кушимчалари, консервалар, уткир соуслар, уксус, алкоголли ичимликлар, аччик чой, газланган суюкликлар, калампир ва б.)

Шахсий ва жинсий гигиена коидаларига эркак ва аёлларни бир хил амал килишлари.

Кулланилган адабиётлар

1.Г.Н. Скрябин, В.П. Александров, Д.Г. Кореньков, Т.Н.Назаров – Циститы (учебное пособие) Санкт Петербург 2006

2.Национальное руководство по урологии под ред. Н.А. Лопаткина

3.Теплов С.А, Назарова Л.С, Елисеева И.П. Уретриты, циститы, кольпиты, вульвовагиниты. Крон-Пресс. М., 2000. с 253.

4.Бошка куплаб интернет сайт маълумотлари ва расмлари.

Муаллиф: уролог Исломов Одилхон Рустамович

источник

Цистит аёлларда энг куп таркалган урологик касаллик хисобланади. Россияда хар йили 26-36 миллион холат кайд этилади(Лоран О.Б., 1999). Цистит инсон ёшига, жинсига ва хаёт тарзига караб турли микдорда учраши аникланган.

  • 1-15 ёшли кизларда 4%ни ва шу ёшдаги болаларда 0,5% ни яъни хар 100 та киздан 4 тасида ва хар 200 боладан 1 тасида бу касаллик учрайди.
  • 20-40 ёшдаги аёлларда 25-35%ни ташкил килса, шу ёшдаги эркакларда эса 1 % атрофини ташкил килади.
  • 65 ёшлар атрофида эса иккала жинс ваклларида 40-35% ни ташкил этади.

Бу маколада асосан аёллардаги циститга купрок эътибор бераман.

Ковук буш, мушакдан тузилган орган булиб, сийдик туплаш ва сийдик чикариш вазифасини бажаради. Унда учта тешик бор: 2 та сийдик найини тешиги ва 1 та сийдик чикарув каналини тешиги. У кичик тосда жойлашган. Унинг хажми 250-500 мл атрофида булади. Девори 3 каватдан иборат:

  • ички – шиллик,
  • урта – мушак ва
  • ташки – адвентиция.

Аёллар сийдик чикарув канали киска ва кенг булади. Узунлиги 3,5-4 см. Ташки канал диаметри 3-9 мм атрофида булади. Аёлларда сийдик найининг орка томонида кин ва тугри ичак жойлашган.

Касаллик сабаблари жуда куп:

  • Инфекция (ичак таёкча, стафилококк, клебсиелла, протеус ва б.)
  • Вирус
  • Паразит
  • Химиявий — токсик
  • Термик
  • Радиацион
  • Дори окибатида ва б.

Энг куп касалликни микроблар чакиради ва бу микроблар ичида асосий уринни грамм манфий микроблар ( асосан ичак таёкчаси) эгаллайди. Ичак таёкчаси касалликнинг 70-95% ида кузгатувчи эканлиги аникланган.

Касаллик ривожланишида жуда куп омиллар керак булади. Шулардан бири касаллик чакирувчи (патоген) микроблар. Лекин микроб булгани билан доим хам касаллик ривожланавермайди. Бунда ковук химоя тизимларини катта роли бор. Ковукнинг узини-узи химоя тизимлари:

  • Сийдик чикарув канали ичида ёки атрофида Скин безлари мавжуд. Бу безлар ишлаб чикарган суюклик таркибида махаллий химоя омили – иммуноглобулин А булади. Бу модда микробларни ураб олиб, ковук ичига киришини тухтатади ва шиллик каватга ёпишишини камайтиради. Бу без жинсий балогатга етиш даврида тулик ривожланади ва хомиладорликда фаолияти кучаяди.
  • Ковук шиллик кавати хужайралари (уротелий) узидан яна бир химоя омили мукополисахарид (гликозоаминогликан) ишлаб чикаради. Бу модда хам микробларни ковук деворига ёпишишини тухтатади ва сийдик билан чикиб кетишини таъминлайди. Бу ковукнинг асосий химоя катлами булиб, гликокаликс деб аталади. Бу модда ишлаб чикарилишини аёллик гормонлари эстероген ва прогестерон бошкаради. Дори моддалардан гепарин бу моддани ишлаб чикаришини кучайтиради.
  • Ковук шиллик каватини фагоцитар активлиги яъни махаллий иммун тизим хужайраларини патоген микробларини улдириши.
  • Гидродинамик химоя – сийдик юкори тезлик билан микробларни «ювиб» тушиб кетиши.
  • Тунда сийдикни концентирланиши(куйиклашиши) – буни окибатида сийдик осморярлиги ошиб, микроб ичидаги суюк кисмини суради ва микроб халок булади
  • Ковук шиллик каватини кучиши – танадаги бошка копловчи тукималар каби ковук ички девор хужайралари (уротелий) хам вакти – вакти билан кучиб тушади ва узида ёпишган микробларни олиб тушиб кетади
  • Сийдик таркибидаги баъзи антибактериал моддалар – бевосита микробни улдиради.

Юкоридаги химоя омиллари бузилишига олиб келувчи холатларда купрок касаллик ривожланади. Касаллик ривожланишига имконият яратадиган вазиятлар:

  • Умумий ва махаллий иммунитетни пасайишига олиб келувчи холатлар (аёллар гормонлари билан даволаниш, кандли диабет, гипотериоз каби эндокрин касалликлар, узок вакт антибиотик ичиш, камконлик, узок вакт цитостатиклар(усмага карши дорилар) билан даволаниш, совук котиш ва б.)
  • Ковукдаги органик узгаришлар ва фаолиятини бузилиши. Буни хисобига ковукдаги сийдик тулик бушамайди ва микроб билан зарарланган сийдик чикиб кетмайди. Окибатида микроб ковук ичидан йуколмай касаллик сурункали шаклга утади.
  • Ковук ичига инструментар аралашувлар(цистоскопия, ковукни катетеризацияси)
  • Фаол жинсий хаёт кечириш, жинсий хаёт гигиенасига амал килмаслик

Микробни ковукка кириш йуллари:

  • Юкорига кутарилувчи йул – микроб оралиг ва орка пешоб сохаларидан сийдик чикарув канал оркали кутарилиши
  • Пастга тушувчи йул – буйракдан пастга тушиши
  • Лимфоген – ёнбош органлар оркали

Бевосита атроф тукималардан ковук девори оркали – бу холат операция вактида ковук девори зарарланиши окибатида окма яра сифатида намоён булади.

Энг куп учрайдиган йули бу юкорига кутарилувчи йул хисобланади.

Уткир цистит одатда бирор кузгатувчи омил таъсиридан сунг (совук котиш, инфекцион касалликдан сунг, жинсий алока, травма ва б.) бирданига бошланади. Беморда куйидаги шикоятлар булиши мумкин:

  • Тез-тез сийиш
  • Доимий сийдик кисташ холати
  • Сийишда кучаниш
  • Ковук ва оралик сохада димий огрик
  • Сийиш вактида огрик ва ачишиш
  • Сийдик охирида кон келиши
  • Колдик сийдик колиш хисси
  • Кечкурун тез-тез сийгани чикиш
  • Сийгани бирданига кистов булиш ва баъзан улгурмай колиш
  • Баъзан болаларда уткир циститда уткир сийдик тутилиши кузатилиши мумкин

Буни текширишда асосан сийдик тахлили килинилади. Сийдик тахлилида лейкоцитурия (лейкоцитлар сонини куп булиши)аникланади. Керак булса бошка текширув усуллари: сийдикни экиш, цистоскопия, рентген текшируви кабиларни факат мутахасис шифокор тавсия этади. Касалликка жуда куп кайталаниш характерли. Бунга куйидаги омиллар сабаб булади:

  • Аёл организмини узига хослиги(сийдик чикарув каналини)
  • Ирсий мойиллик
  • Грамм манфий микробларни тукимага ёпишиш хусусияти юкорилиги
  • Жинсий аъзолар касалликлари
  • Сийдик канали ташки тешиги аномалиялари
  • Жинсий хаёт тарзи (эрта бошлаш, норегуляр ва куп партнёрга эга булиш)
  • Жинсий йуллар оркали юкадиган касаллик мавжудлиги(сузак, трихомониаз ва захм каби)
  • Даволанишни охиригача олиб бормаслик
  • Кайта айни уша инфекцияни юкиши(ичак таёкча)
  • Жинсий хаёт ва бошка шахсий гигена коидаларига амал килмаслик
  • Антибиотикларни назоратсиз, уз холича ва пала-партиш истеъмол килиш
  • Тасдикланмаган ва ноодатий усуллар билан нотугри даволаниш
  • Узини-узи даволаш

2.Яллигланишга карши дорилар

3.Сийдик харакатига органик ва функционал халакит бериб турган бузилишларни даволаш

4.Жинсий ва гигиеник омилларни коррекция килиш

6.Сийдик рН ини узгартирувчи терапия

7.Диета ва ичиш режимига амал килиш, фитотерапия, физиотерапия ва б.

Даволашни факат мутахасис шифокор диагноз куйиб, сунг амалга оширади.

  • Ич котишини олдини олиш
  • Сийдик йуллари шиллик каватини таъсирловчи овкатлардан пархез килиш (тузланган, турли овкат кушимчалари, консервалар, уткир соуслар, уксус, алкоголли ичимликлар, аччик чой, газланган суюкликлар, калампир ва б.)
  • Шахсий ва жинсий гигиена коидаларига эркак ва аёлларни бир хил амал килишлари.

1.Г.Н. Скрябин, В.П. Александров, Д.Г. Кореньков, Т.Н.Назаров – Циститы (учебное пособие) Санкт Петербург 2006

2.Национальное руководство по урологии под ред. Н.А. Лопаткина

3.Теплов С.А, Назарова Л.С, Елисеева И.П. Уретриты, циститы, кольпиты, вульвовагиниты. Крон-Пресс. М., 2000. с 253.

4.Бошка куплаб интернет сайт маълумотлари ва расмлари.

источник

Цистит жинсий йўл билан юқадими?

— Бир неча ой аввал цистит касаллигига чалиндим. Уй шароитида, доривор ўсимликлар билан даволаниб, тузалган эдим. Яқинда укамни уйлантирганимиз муносабати билан, бир ҳафта онамнинг уйида туриб қайтдим. Турмуш ўртоғим билан жинсий алоқада бўлганимдан кейин хасталик яна қўзғаб қолди. Бу воқеадан кейин турмуш ўртоғимдан шубҳаланиб қолдим. Айтингчи, цистит жинсий йўл билан ҳам юқадими?

Цистит биз аёлларга хос касаллик эканлигига аллақачон кўникиб бўлганмиз. У шамоллаш туфайли пайдо бўлиши мумкинлигини ҳам биламиз. Аммо циститнинг ривожланишига жинсий яқинлик сабаб бўлиши мумкин дейишса кўпчилик ҳайрон бўлади. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Муштарийимиз йўллаган саволга олий тоифали акушер гинеколог Нилуфар Абдуллаева ойдинлик киритади.

Аслида цистит инфекцион хасталик эмас. У жинсий яқинлик вақтида тўғридан-тўғри юқмайди. Сизнинг ҳолатингизда жинсий алоқадан кейин касалликнинг хуруж қилиши нозик аъзолар микрофлорасининг бузулиши билан боғлиқ бўлса ажабмас. Яъни жинсий аъзода ривожланган бактериялар алоқа вақтида сийдик йўлига, тушиб цистит касаллигини келтириб чиқаради. Бундан ташқари аёл иммун тизимининг сустлиги, сийдик йўлларининг шамоллаши, шахсий гигиенага амал қилмаслик ҳам циститга олиб келиши мумкин. Ўзбилармонлик билан турли дори воситаларини қабул қилиш ёки охиригача даволанмаслик касалликнинг қайталаш эҳтимолини оширади.

Цистит эркакларда ҳам учрайдими?

Цистит билан оғриган аёлларни касаллик вақтида турмуш ўртоғимга ҳам юқиши мумкинми деган савол ўйлантиради. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, эркаклар камдан кам ҳолатларда циститга чалинишади. Бунга эса асосан сурункали простатит хасталигининг зўрайиши сабаб бўлади.

Касаллик мобайнида жинсий ҳаётни давом эттириш мумкинми?

Аслида, касаллик вақтида жинсий алоқада бўлиш тавсия этилмайди. Бундай яқинликдан кейин сийдик қопига тушаётган босим кучаяди ва беморнинг ҳолати ёмонлашиши кузатилади. Ҳатто даволанишнинг энг сўнгги босқичларида ҳам касаллик қайталаши кузатилган.

Циститдан бутунлай қутулса бўладими?

Аввалам бор, сурункали циститга йўл қўймаслик учун уни ўз вақтида ва тўғри даволаш даркор. Бундан ташқари, даволаш курсини ўтагандан кейин аёл ўз саломатлигига эътиборли бўлса, уни қайта қўзғатувчи стрессларга йўл қўймаса, бактерияларнинг олдини олиш учун доимий равишда шахсий гигиена қоидаларига амал қилиб борса, касаллик хуружи анча камаяди, бутунлай тузалиб кетиш эҳтимоли ҳам юқори.

источник

Цистит жинсий йўл билан юқадими?

— Бир неча ой аввал цистит касаллигига чалиндим. Уй шароитида, доривор ўсимликлар билан даволаниб, тузалган эдим. Яқинда укамни уйлантирганимиз муносабати билан, бир ҳафта онамнинг уйида туриб қайтдим. Турмуш ўртоғим билан жинсий алоқада бўлганимдан кейин хасталик яна қўзғаб қолди. Бу воқеадан кейин турмуш ўртоғимдан шубҳаланиб қолдим. Айтингчи, цистит жинсий йўл билан ҳам юқадими?

Цистит биз аёлларга хос касаллик эканлигига аллақачон кўникиб бўлганмиз. У шамоллаш туфайли пайдо бўлиши мумкинлигини ҳам биламиз. Аммо циститнинг ривожланишига жинсий яқинлик сабаб бўлиши мумкин дейишса кўпчилик ҳайрон бўлади. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Муштарийимиз йўллаган саволга олий тоифали акушер гинеколог Нилуфар Абдуллаева ойдинлик киритади.

Аслида цистит инфекцион хасталик эмас. У жинсий яқинлик вақтида тўғридан-тўғри юқмайди. Сизнинг ҳолатингизда жинсий алоқадан кейин касалликнинг хуруж қилиши нозик аъзолар микрофлорасининг бузулиши билан боғлиқ бўлса ажабмас. Яъни жинсий аъзода ривожланган бактериялар алоқа вақтида сийдик йўлига, тушиб цистит касаллигини келтириб чиқаради. Бундан ташқари аёл иммун тизимининг сустлиги, сийдик йўлларининг шамоллаши, шахсий гигиенага амал қилмаслик ҳам циститга олиб келиши мумкин. Ўзбилармонлик билан турли дори воситаларини қабул қилиш ёки охиригача даволанмаслик касалликнинг қайталаш эҳтимолини оширади.

Цистит эркакларда ҳам учрайдими?

Цистит билан оғриган аёлларни касаллик вақтида турмуш ўртоғимга ҳам юқиши мумкинми деган савол ўйлантиради. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, эркаклар камдан кам ҳолатларда циститга чалинишади. Бунга эса асосан сурункали простатит хасталигининг зўрайиши сабаб бўлади.

Касаллик мобайнида жинсий ҳаётни давом эттириш мумкинми?

Аслида, касаллик вақтида жинсий алоқада бўлиш тавсия этилмайди. Бундай яқинликдан кейин сийдик қопига тушаётган босим кучаяди ва беморнинг ҳолати ёмонлашиши кузатилади. Ҳатто даволанишнинг энг сўнгги босқичларида ҳам касаллик қайталаши кузатилган.

Циститдан бутунлай қутулса бўладими?

Аввалам бор, сурункали циститга йўл қўймаслик учун уни ўз вақтида ва тўғри даволаш даркор. Бундан ташқари, даволаш курсини ўтагандан кейин аёл ўз саломатлигига эътиборли бўлса, уни қайта қўзғатувчи стрессларга йўл қўймаса, бактерияларнинг олдини олиш учун доимий равишда шахсий гигиена қоидаларига амал қилиб борса, касаллик хуружи анча камаяди, бутунлай тузалиб кетиш эҳтимоли ҳам юқори.

источник

uzbekiston 21.02.2017 Маданият Comments Off on Оитс касаллиги – белгилари, даволаш 13,961 Показы

ОИТС – вируслар иммун тизимининг зарарланиши натижасида янги касалликларнинг ва ёмон сифатли янги ҳосилаларнинг пайдо бўлиши билан характерланади.

Маълумки, бугунги кунда ушбу касаллик дунё бўйича “пандемия” тусини олмоқда. БЖТССТнинг 2002 йилдаги маълумотига кўра, ер юзида ОИВ/ОИТС билан касалланганлар 42 млн. кишини ташкил этади. Улардан 38,6 млн. катта ёшдагилар, 19,2 млн. аёллар, 3,4 млн. 15 ёшгача болалардир. 2002 йилнинг ўзида ОИТС хасталиги билан касалланган 3,1 млн. бемор вафот этди. Шу кунгача ОИТС хасталигидан вафот этганларнинг сони 25 млн. кишига етди. Бу рақамлар 13 йил олдинги рақамлар эди.

ОИТС хасталигининг аср вабосига айланаётганлигини эътиборга оладиган бўлсак, бу касаллик ҳақида бонг уришимиз, оммавий-ахборот воситаларида доимий равишда ёритиб боришимиз лозим. Бу ҳолатлар эса одамларни огоҳликка чорлайди. Шу йўл орқали касаллик тарқалишининг ва ёш болалар, аёллар, бегуноҳ жонларнинг ўлимининг олдини олишга ёрдам берамиз.

ОИТС қандай бошланган?

1980 йилнинг октябр ойидан 1981 йилнинг март ойигача Американинг Лос-Анжелес шаҳридаги учта шифохонада “Пневмоцист зотилжам” ташхиси билан бешта бемор даволанган. Бу касаллик жуда оғир ўтиши ва бу касалликни чақирувчи вируслар дориларга чидамлилиги билан бошқа касалликлардан ажралиб туради. Бу касаллик жуда кам учрайди, асосан чала туғилган чақалоқларда, иммун тизимининг пасайишга олиб келувчи дори воситалари қабул қилганларда ёки радионурлар таъсирига учраган одамларда ва саратон билан касалланган шахсларда аниқланади. Яъни, пневмоцистли зотилжам касаллиги пайдо бўлиши иммун тизимининг жиддий шикастланганини кўрсатади. Аниқланишича, ушбу беморларда иммун тизимининг сусайишига олиб келадиган бирон сабаб бўлмаган. Улар ёш бесоқолбозлар бўлган. Беморларнинг иммун тизими текширилиб кўрилганда лимфоцитлар сонининг кескин камайиб кетганлиги аниқланган. Касаллик белгилари асосида бу хасталик “Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми” ОИТС деб номланган.

БУНИ БИЛАСИЗМИ?

ОИТС касаллигини юқтириб олиш хавфи бўйича аҳолининг айрим гуруҳи “хавфли гуруҳ”га киритилади. Ушбу “хавфли гуруҳ”га гиёҳвандлар, нотаниш шахслар билан пала-партиш жинсий алоқа қилувчилар, жинсий алоқа йўли билан юқадиган касалликларга чалинган шахслар киради. Аҳолининг бу гуруҳи жамиятда ўз хулқ-атворининг бузуқлиги туфайли ОИТС касаллигига кўпроқ дучор бўладилар ва касалликни тарқатиш хавфи ҳам жуда юқори бўлади.

КАСАЛЛИКНИ НИМА ҚЎЗҒАТАДИ?

ОИТС касаллигини вируслар қўзғатиб, мураккаб вируслар қатторига киради. ОИТС касаллиги ўта хавфли юқумли касалликлар тоифасига киради. Касалликнинг манбаи бемор ва одам иммунитет танқислиги вирусини ташиб юрувчи шахслар ҳисобланади.

КАСАЛЛИК ҚАНДАЙ ЮҚАДИ?

1.Жинсий алоқа йўли орқали-аёлдан эркакка, ёки эркакдан аёлга юқади.

2.Парентерал йўл орқали, яъни вирус билан зарарланган қон ва қон маҳсулотлари қуйилганда, ностерил шприцлар ва тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланилганда, тери бутунлиги бузилиши билан кечадиган барча муолажаларда юқиши мумкин.

3.Вертикал йўл орқали, яъни ОИТС вирусини ташувчи онадан ҳомилага ёки чақалоққа туғруқ жараёнида ва туғилгандан сўнг она сути орқали юқиши мумкин.

БУНИ БИЛАСИЗМИ?

Эмизикли ёшдаги болалар ОИТС хасталиги билан хасталанган бўлса, онасига ушбу касалликни юқтирган ҳолатлар амалиётда аниқланилган. Уларнинг оғиз шиллиқ қаватида турли яралар бўлади. Натижада сўлаги қон билан аралашади. Бола она кўкрагини эмаётган вақтида тишлаши мумкин. Тишлаган соҳада эса жароҳатлар пайдо бўлади. Шу соҳадаги жароҳатга сўлак билан аралашган қондаги вирус тушади. Натижада боладаги касаллик онага ўтади.

КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ НИМАДАН ИБОРАТ?

Яширин давр – бир неча ойдан 10 йил ва ундан кўпроқ йилгача давом этиши мумкин. Бу босқичда ташхис фақат тахминий бўлиши мумкин. Бу даврда клиник белгилар бўлмайди ва ОИТС вирусига қарши антителлалар ишлаб чиқарилмайди. Хасталикка чалинган одамлар соппа-соғ, иш фаолияти бузилмаган, ўзини бемор деб ҳисобламайди. Бироқ, бу одамлар касалликнинг тарқалишида муҳим рол ўйнайди.

Белгиларнинг юзага чиқишида беморларнинг 30-50 % касаллик ўткир бошланиб, тана ҳарорати кўтарилади, ангина ёки фарингит белгилари кузатилади. Бўғимлар, мушаклар оғриши мумкин. Жигар, талоқ ва лимфа тугунларининг катталашиши кузатилади. Бу даврда бемор даволанишга муҳтож эмас. Аста-секин беморларда танадаги барча лимфа тугунларининг катталашуви, катталашган лимфа тугунлар орасидаги оғриқ кузатилади. Беморларнинг жинсий қобилияти ва иш фаолияти сақланган бўлади. Зарур бўлганда бемор амбулатор даволаниш билан чегараланади. Кейинги даврда беморнинг иммунитети кескин пасайиб кетганлиги боис, турли касалликлар келиб чиқади. Беморнинг аҳволи оғир бўлади. Масалан, сурункали гепатит, пневмония, камқонлик, сил, турли саратон касалликлари. Касалликнинг сўнгги босқичи, яъни терминал даврда оддий сўз билан айтганда, бемор ўлим тўшагида ётади. Аҳволи ўта оғир, озиб кетган, вақти-вақти билан тана ҳарорати кўтарилиб туради. Қондаги гемоглобин миқдори жуда пасайиб кетади. Бемор аҳволи кун-сайин оғирлашиб, ўлим билан тугайди.

ОИТС ҚАНДАЙ ТАШХИСЛАНАДИ?

Касалликда қонда вируслар топилиши ва умумий қон таҳлилидаги ўзгаришлар, иммун тизимидаги бузилишлар асосида ташхис қўйилади.

ОИТС ҚАНДАЙ ДАВОЛАНАДИ?

Ҳозирги даврда ОИТС касаллиги билан касалланган беморларни бутунлай тузалиши имконияти йўқлиги сабабли дааволашнинг мақсади беморнинг умрини узайтиришга ва унинг ҳаёт кечиришини яхшилашга қаратилган бўлиши лозим.

Бу даҳшатли хасталик кўплаб машҳурларни ҳам ҳаётдан олиб кетган.

*Фредди Меркьюри (1946-1991), инглиз мусиқачиси ва “Quееn” гуруҳининг солисти.

*Рок Хадсон (1925-1985), америкалик актёр, ОИТС га чалинганини ошкор этган илк машҳур инсон.

*Рудольф Нуреев (1938-1993), ХХ асрнинг энг буюк раққосларидан бири, рус балети артисти.

*Артур Эш (1943-1993), америкалик теннис устаси ва жамоат арбоби.

*Фрэнк Мур (1953-2002), америкалик рассом, ОИТСга қарши кураш тимсоли – қизил лента яратувчиси.

*Айзек Азимов (1920-1992), ёзувчи, кўплаб бастселлер асарлар муаллифи, юрагини операция қилаётган вақтда қон қуйишган, қондан ОИТС юқтириб олган.

ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР…

*Тиббиёт тарихида ҳанузгача дунёнинг 5 қитъасини бир зумда қамраб олиб, доимий равишда ўсишга мойил касаллик аниқланилмаган.

*Ҳозирги кундаги маълумотларга кўра, дунё бўйича ОИТС билан касалланганларнинг сони 32,6 милионни ташкил этади.

*ОИТС вируси қонда, спермада, қиндан ажраладиган ажралмаларда, кўкрак сутида, кўз ёшларида мавжуд.

*Кўкрак сути ва кўз ёшларда вирус миқдори кўп бўлмайди.

ХУЛОСА ўрнида: Азизлар, бундай даҳшатли касалликка чалинмаслик учун соғлом ҳаёт тарзига риоя этайлик, ўзимизни ва болаларимизни турли хасталиклардан эҳтиёт қилайлик, саломатлигимизга беэътибор бўлмайлик, умрингиз узоқ бўлсин, қадрли инсонлар!

источник

Советуем прочитать:  Какие антибиотики пить при цистите вызванном молочницей